Месси ва Неймар “Барселона”нинг Чемпионлари лигаси финалига чиқишини деярли таъминлади

Дата: 12:43, 07-05-2015.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Месси ва Неймар “Барселона” дарвозасига учта гол уриб жамоанинг УЕФА Чемпионлари лигаси финалига чиқишини деярли таъминлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўйин якунидан бир неча соат кейин.

Кутилгани каби, кучлари тенг рақиблар беллашувида Лионель Мессининг маҳорати кўп нарсани ҳал қилди. Биринчи ҳолатда у дарвозадан бир неча метрда тўпни қабул қилиб, яқин бурчакка ажойиб зарба йўллади (76-дақиқа). Бунга қадар баварияликлар дарвозабони Нойер жамоасини бир неча марта муқаррар голдан қутқариб қолган эди.

Мессининг ўйинига қойил қолмай иложингиз йўқ. Гол жараёнини яна бир марта кўрсатгиз бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз. Чунки ўйинчи кучли зарба учун деярли имконият йўқ бўлган жойдан туриб гол урди.

Тўрт дақиқадан кейин дарвозабон ҳудудида тўпни қабул қилиб олган Месси рақиб ҳимоячиси Боатенгни алдаб ўтиб, тўпни Нойердан осонлик билан ошириб ташлади.

Қизиғи, ушбу футболчининг ўзига хослиги унинг осонлик билан алдаб ўтиб, гол уришидир. Бу ҳол унинг бошқа ўйинчилар учун мураккаб ҳолатларда ҳам осонлик билан тўп киритишида кўринади.

Қўшимча дақиқада каталонияликлар юлдузи Неймар дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, ҳисобни йирик ҳолга келтирди.

Уч ҳафтадан кейин “Бавария” қўшимча вақтда ўйнаш ҳуқуқини олиш учун 3 гол уриши керак... Ҳатто Хосеп Гвардиола каби тажрибали тренер учун бу ўта мураккаб вазифа. Бунга Роббен ва Рибери бошланғич таркибда чиқиб, жароҳат олган ўйинчилар тузалиб ўйинга тушганларида ҳам эришиш мушкул.

Лекин баварияликлар доим охирига қадар курашганлар. Бунга шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Лекин ҳаммаси қандай бўлишини фақат ўшанда кўра оламиз...

Янгилик билан ўртоқлашиш: