Мева-сабзавот соҳасидаги ўзбек хўжалик субъектларига имтиёзлар берилди

Дата: 15:31, 30-03-2018.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Мева-сабзавот етиштириш соҳасидаги ўзбек хўжалик субъектларига имтиёзлар берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг 29 мартда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.

“2021 йил 1 январга қадар:

- кўчатхоналар ва иссиқхоналарда уруғ, кўчат ва пайвандтаглар етиштирувчи ва уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектлари барча турдаги солиқ ва йиғимлар тўлашдан (ягона ижтимой тўлов бундан мустасно);

- четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари иловага мувофиқ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно);

- импорт бўйича олиб кирилаётган, мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари – 870120, 870421, 870422, 871639) божхона тўловлари ва Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан озод этилсин”, - дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, 2018 йилнинг 1 январидан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи ташкилотларга даромадга воситачи ташкилотлар учун кўзда тутилган ставка бўйича солиқ солган ҳолда мукофот суммасидан ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқи берилиши режалаштирилмоқда.

“2018 йилнинг 1 апрелидан битта мева-сабзавот кластери ичида сотиладиган маҳсулотга қўшимча қиймат солиғи солинмайди ва давлатнинг мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар ундирилмаслиги” ҳам кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан 2017 йил 5 сентябргача иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва музлатгичлар қуриш учун халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобидан ажратилган валюта кредитлари бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизгача миқдорида компенсация тўлаш тартибини тасдиқлансин”, - деб таъкидланади фармонда.

Сурат манбаи: https://sof.uz/news/show/13357-soliqdan-milliardlab-qarzi-bulgan-quot-a

Янгилик билан ўртоқлашиш: