Microsoft Ўзбекистонда IT-nation лойиҳасида иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда

Дата: 12:32, 11-03-2019.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Microsoft корпорацияси Ўзбекистонда IT-nation лойиҳасида иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазири (ХТВ) Шерзод Шерматовнинг корпорация делегацияси билан музокаралари чоғидаги муҳокамасида айтиб ўтилди. Microsoft компаниясининг таълим бўйича мутахассислари Теодора Варбанова, Microsoft МДҲнинг таълим соҳаси билан ишлаш бўлими раҳбари Нурлан Жанйбек ва Microsoftнинг Марказий Осиёдаги раҳбари Олег Кузмин иштирок этдилар.

ХТВ маълумотларига кўра, томонлар вазирлик ва компания ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва истиқболларини кўриб чиқдилар.

“Томонлар ахборот технологиялари (ИТ) соҳасида Ўзбекистон ёшларининг салоҳиятини оширишга қаратилган IT-nation лойиҳасида Microsoft компаниясининг иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилдилар”, - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, компаниянинг вакиллари ИТ доирасида турли ўқув курсларини таклиф қиладиган Imagine Academy дастурининг бажарилишини кўриб чиқишни таклиф қилдилар.

Сурат манбаи: uzedu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: