Microsoft Ўзбекистондаги IT-соҳасида ҳамкорликка жалб этилмоқда

Дата: 15:21, 31-03-2017.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Microsoft корпорацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таниқли ширкат делегацияси Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Microsoft конференцияси муносабати билан юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

 Учрашув мобайнида меҳмонлар корпорациянинг МДҲ давлатларидаги лойиҳа ва тажрибалари хусусида тўхталиб, Microsoftнинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш юзасидан қизиқиш билдирдилар.

Ўзбекистон томони ушбу ҳамкорлик ҳар иккала томон учун ҳам самарали бўлишини қайд етиб, давлат бошқарувида, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар, шунингдек таълим соҳаларига ахборот технологияларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр еканлигини маълум қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, Ўзбекистондаги АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган университетлар ҳамда Microsoft ўртасидаги IT-таълим йўналишидаги ўзаро алоқаларнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: