Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бошлиғи Facebookда саҳифа очди

Дата: 15:41, 02-03-2018.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бошлиғи Бехзод Сайфуллаев Facebookда ўз саҳифасини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фуқароларимиздан келган кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, Тошкент шаҳар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бошлиғи подполковник Сайфуллаев Бехзод Алишерович «Facebook» ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очди. Эндиликда Сиз онлайн режимида Бошқарма бошлиғига шахсан мурожаат эта оласиз”, - дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, саҳифага келган сизнинг барча илтимосларингиз, шикоятларингиз ҳамда мурожаатларингиз диққат билан таҳлил қилиниб, керакли қарорлар қабул қилинади.

Сурат манбаи: http://www.framesgallery.co.uk/buy-online/the-secret-ballot/

Янгилик билан ўртоқлашиш: