“Микрокредитбанк” Ўзбекистон иқтисодиётига 551,5 млрд. сўм сармоя киритди

Дата: 16:25, 07-03-2014.

Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Очиқ акционерлик тижорат банки “Микрокредитбанк” 2013 йилда мамлакат иқтисодиётининг реал тармоғига 551,5 млрд. сўм сармоя киритди. Бу – 2012 йилдагига қараганда 25% кўп демакдир, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкдан хабар қилишларича, айни пайтда узоқ муддатли кредитлар бўйича кўрсаткич сезиларли даражада ўсиб, 431 млрд. сўмни ёки кредитлар умумий ҳажмининг 78% ташкил қилган.
Айни пайтда, банкнинг таъсис капитали 200,2 млрд сўмни ташкил қилади. Молия муассасасининг ялпи капитали 2013 йилда 41,2 млрд сўмга ўсди ва бугунда 217,2 млрд сўмга тенг. Ўтган йили банк активлари 117,2 млрд сўмга ошди ва 706,1 млрд сўмга тенг.
2013 йилда банк инвестициялари ҳисобига 106 минг янги иш ўринлари яратилди, оилавий бизнес, якка тадбиркорлик ва хунармандчиликнинг ривожига 31,9 млрд сўм йўлланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: