Милиция икки кишини уриб кетган ҳайдовчини қўлга олди

Дата: 10:50, 14-02-2017.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – 13 февралда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 12 феврал куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани ҳудудида икки кишини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчини қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Ноъмаълум транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл четида юриб кетаётган пиёдаларни уриб юборган. Булар Пахтачи туманида яшовчи 1977 йилда туғилган аёл ва унинг 1998 йилда туғилган коллеж ўқувчиси бўлган ўғли бўлганлар. Аёл олинган жароҳатлардан жойида вафот этган, унинг ўғли касалхонада ҳаётдан кўз юмган”, - деб таъкидлашди ИИВ матбуот хизматида.

 Ўтказилган оператив-қидирув тадбирлари натижасида бу ишни Пахтачи туманида яшовчи 1962 йилда туғилган шахс ВАЗ-2121 автомашинаси қилгани аниқланди.

Ушбу факт юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ томонидан жиноят иши очилди, тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: