Милиция Тошкент вилоятидаги эр-хотиннинг эҳтимолий қотилларини ушлади

Дата: 10:16, 29-12-2014.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан Тошкент вилоятининг Бўка туманида истиқомат қилган эр-хотиннинг эътимолий икки қотилини ушлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтказилган оператив қидирув тадбирлари натижасида Инобат Жўраева ва унинг турмуш ўртоғи Абдисамат Абдирайимовга қилинган қотиллик очилди. Эр-хотин Тошкент вилоятининг Бўка тумани “Қўриқ” маҳалласида истиқомат қилганлар. Ушбу кишилар 2014 йил 25 декабрда ўлдириб кетилган. Мазкур жиноятни содир этганлик гумони билан Бўка туманида яшовчи Умид Пардаев ва Обид Хидировлар ушланди. Тергов олиб борилмоқда”, – дейилди ИИВ хабарида.

Эслатиб ўтамизки, пичоқ билан етказилган кўплаб жароҳатларга эга бўлган эр-хотининг жасадлари Тошкент вилоятидаги йўллардан бири четидан топилган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, босқинчилар уйга тунаш мақсадларида киришган ва шу аснода уй эгаларини ўлдирганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: