Миллиардер Усмонов Навальний ҳақидаги мемлар конкурси ғолибларини эълон қилди

Дата: 15:19, 06-06-2017.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Миллиардер Алишер Усмонов сиёсатчи Алексей Навальний билан можарога бағишланган мемлар конкурси ғолибларини эълон қилди.  

Усмонов учта мемни танлади, тўртинчи айфон совринини очиқ овоз бериш ғолиби олади, деб хабар қилади Интерфакс.

“Мамлакатимизда шунча ижодкор кишилар борлиги қувонарли ҳол. Кўплаб ижодий ишлар орасида энг яхшисини танлаш осон кечмади. Шу сабабли менинг конкурс бўйича ёрдамчиларим овоз беришни йўлга қўйишди. Лекин бу ҳам ёрдам бермади – кулгили ва қизиқарли ижодий ишлар етарлича”, - деб ёзди Усмонов “Вконтакте”даги соҳафасида.

У танлов иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, мусобақа давом этаётганлигини маълум қилди. Конкурсни ўтказиш учун “ВКонтакте”да саҳифа очилди.

Олдин хабар қилингани каби, май ойида Усмонов Алексей Навальнийга видеомурожаат қилиб, уни “жиноятчи”, “саводсиз” ва “омадсиз” деб атади. 13 апрелда Усмонов Алексей Навальний ва у ташкил этган Коррупцияга қарши фондни судга берди ҳамда ўзининг шаънини булғовчи ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларни рад этишни талаб қилди. 31 майда суд даъвони тўлиқ қондирди. Аммо Навальний Усмоновнинг коррупцияга алоқаси йўқлиги ҳақидаги даъволарига раддия беришдан бош тортди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: