Миллий алоқа оператори HD Voice технологиясини жорий қилди

Дата: 22:58, 23-06-2015.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Uzmobile GSM миллий алоқа оператори овозни сифатли узатиш технологиясини (HD Voice) жорий қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания маълумотларига кўра, HD Voice овоз ва нутқ тиниқлигини сезиларли даражада оширади, унинг етиб келиш даражасини юксалтиради ҳамда овоз тембри, алоҳида овозлар ва суҳбатдош интонациясини ҳис қилишга ҳам имкон беради.

Таъкидланишича, агар ҳар икки абонент Uzmobile GSMнинг 3G тармоғи ҳудудида бўлиб, уларнинг қурилмалари махсус кодекни қўллаб-қувватласа (WB-AMR), HD Voice хизмати автоматик равишда ишга тушади.

Эслатиб ўтамизки, HD Voice технологияси асосида замонавий WB-AMR технологияси ётади (Adaptive Multi Rate Wadeband – ўзгариб турувчи тезликда кенгполосали адаптив кодлаш).

2014 йилнинг 31 майи ҳолатига келиб HD Voice дунёдаги 73 мамлакатдаги 109 операторлар томонидан жорий этилган.

“Ўзбектелеком” АК – тармоғи бутун Ўзбекистон ҳудудини қамраб олган энг йирик телекоммуникация оператори бўлиб, бозорда Uzteleсom, Uzmobile, Uzonline ва Teleсom TV савдо белгилари остида фаолият юритади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: