Миллий авиакомпания Иссиқкўлга чартер рейсини бажарди

Дата: 09:51, 06-07-2017.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўтган 4 июл куни “Тошкент-Иссиқкўл-Тошкент” йўналиши бўйича йўловчи чартер рейсини бажарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК маълумотларига кўра,ушбу йўналишдаги чартер рейслар жорий йилнинг 29 августига қадар ҳафтасига бир марта сешанба кунлари Boeing 757 авиалайнерларида амалга оширилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси билан “Тошкент-Иссиқкўл-Тошкент” йўналишида чартер рейсларга боғлиқ келишув жорий йил апрелда Миллий авиакомпания вакилларининг Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги вакиллари ўртасида имзоланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: