Миллий авиакомпания рейсларида ҳамроҳлик қилинмаётган болалар учун тўлиқ чипта баҳоси тўланади

Дата: 17:21, 30-06-2015.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 20 июнидан бошлаб ҳамроҳлик қилинмаётган болаларни ташиш учун улар ёшидан қатъи назар 100% ҳақ тўланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хабарига асосланган ҳолда.

“EMD орқали расмийлаштириладиган ҳамроҳлик қилинмаётган болаларга хизмат кўрсатиш учун 20 евро миқдорда қўшимча бир марталик йиғим ҳам олинади. Авиабилет мажбуран ёки кўнгилли равишда қайтариб топширилганда ушбу йиғим тўлиқ қайтарилади”, – дейилади хабарда.

Айни пайтда республика ичидаги рейсларда ҳамроҳлик қилинмаётган болаларни ташиш чипталари сотишда юқоридаги йиғим олинмайди.

Electronic Miscellaneous Document (EMD) – янги тармоқ стандарти бўлиб, у авиасаёҳатга қўшимча хизматлар учун электрон хужжатларни расмийлаштириш ва турли хизматлар учун ҳақ олишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: