Миллий авиакомпания Тель-Авив-Тошкент йўналишига билетлар нархини арзонлаштирди

Дата: 10:29, 05-03-2014.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ. – 2014 йилнинг 5 мартидан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тель-Авивдан Тошкент шаҳрига қатнайдиган рейс билетлари нархини пасайтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги(ЎзТАГ).
“Ушбу йўналишдаги эконом тоифадаги авиабилетлар қийматининг пасайиши тариф турига қараб 108дан 280 АҚШ долларигачани ташкил этади”, - деб қайд этишди компания матбуот хизматида.
Бундан ташқари, 2014 йилнинг 15 майига қадар Тошкент – Нью-Йорк ва Тошкент – Токио йўналишида қатнайдиган самолётлардаги эконом тоифадаги билетлар нархлари ҳам пасайтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: