Миллий банк Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси деб топилди

Дата: 17:14, 18-05-2017.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки “Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси” қонкурсининг “Карьерани бошлаш” йўналишида ғолиб деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мукофотни тантанали топшириш маросими тошкентдаги Radisson Blu Hotel меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Банк маълумотига кўра, жорий йилда тадқиқотда Ўзбекистоннинг 20 компаниялари (10 халқаро ва 10 маҳаллий) қатнашди.

Мукофот олганлар орасида – 2016 йилда ижтимоий-меҳнат ва ишга жойлаш соҳасида юқори натижаларга эришган ширкатлар бор.

Ғолиблар DaVinci Solutions компанияси томонидан ўтказилган тадқиқда аниқланди.  Бунда ноёб ва қизиқарли лойиҳаларга эътибор қаратиш орқали энг яхши иш берувчилар аниқланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: