Миллий хавфсизлик хизмати таъмагир ўқитувчини қўлга олди
Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқамаси оператив ходимлари маҳаллий коллежларидан бирининг таъмагир ўқитувчисини ашёвий далил билан бирга қўлга олиш бўйича операция ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.
“Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи икки фуқаро МХХ органларига ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд вилояти банк коллежи директорининг касб таълими бўйича ўринбосари, қабул комиссияси аъзоси Қосим Қаршиев коллежга ўқишга киритиш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига талабаларнинг яқин қариндошларидан хорижий валютада пул талаб қилаётганлигини кўрсатдилар”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.
Натижада Қаршиев ўз хизмат хонасида $800 олаётган пайтда қўлга ашёвий далил билан бирга қўлга олинди. Ҳозирда унга нисабатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши очилди, тергов олиб борилмоқда.