Миллий кутубхона фонди “Амир Темур ва Франция” китоби билан бойиди

Дата: 18:14, 25-11-2016.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Миллий кутубхона фонди “Амир Темур ва Франция”  китоби билан бойиди. Китоб муаллифлари француз шарқшунос олими Люсьен Керен ва юридик фанлар доктори Акмал Саидовлардир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Муаллифлар уни Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллигига ва буюк саркарда, давлат арбоби, бунёдкор, моҳир дипломат, фан ва маданият ҳомийси Амир Темур таваллудининг 680 йиллигга армуғон этдилар.

Китоб муқаддима, 13та боб, хотима ва иловалардан иборат. Муқаддима қисмида Европа, ҳусусан, француз темуршунос олимларининг Амир Темур шахсига ва у билан боғлиқ воқеаларга бўлган қизиқишлари каби китобнинг ёзилишига сабаб бўлган омиллар кўрсатилган.

“Амир Темур ва Франция” китобида Люсьен Кереннинг “Буюк Амир Темур” пьесаси ва 9та тарихий, дипломатик ёзишувлар чоп этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: