Миллий кутубхонада фойдаланувчилар томонидан шикаст етказилган китобларнинг кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 17:25, 23-06-2017.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Адабиётларни бериш кафедраси ва диспетчерлик хизмати томонидан “Шикастланган китоблар тилга кирса...” деб номланган кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада фойдаланувчилар томонидан зарар етказилган китоблар ҳавола этилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кутубхона маълумотларига кўра, баъзан китобхонлар кутубхона мутахассисларига жуда ҳам керакли ва ягона нусхада бўлган китобнинг ичидаги варақлари йиртиб олингани ёки айнан керакли жойига ручка билан чизилгани ва ҳоказо сабаблар билан мурожаат қилишади. Улар зарарланган китобни ўқишни исташмайди. Ҳамма китобхон ҳам бус-бутун китобдан фойдаланишни хоҳлайди.

Ушбу кўргазма ўқувчиларнинг кўплаб мурожаатлари бўйича ташкил этилди. Кўргазмадан кўзланган мақсад – фойдаланувчиларнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириш, улар томонидан зарарланган китоблар қандай аянчли аҳволга келиб қолишини кўрсатиш орқали ижобий хулоса чиқаришга ундаш.

Янгилик билан ўртоқлашиш: