Миллий кутубхонада И.Савицкийнинг 100 йиллигига бағишланган кўргазма очилди

Дата: 15:56, 05-08-2015.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий кутубхонасида реставратор, этнограф, санъатшунос Ўзбекистонда хизмат кўрсатган рассом, Қорақалпоғистон халқ рассоми, Нукус санъат музейи ташкилотчиси ва биринчи директори Игорь Савицкийнинг 100 йиллигига бағишланган “Ўрта Осиё Третякови” номли китоб-расмли кўргазма очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) кутубхона сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Эслатиб ўтамизки, Игорь Витальевич Савицкий 1915 йилда Киевда таваллуд топган. 1941 йилда Суриков номидаги Москва давлат рассомчилик институтига ўқишга кирган. Касаллиги туфайли армияга чақирилмасдан, 1942 йилдан 1944 йилга қадар тахсил олаётган институт кўчирилган Самарқандга эвакуация қилинади. Шу ерда у биринчи марта Марказий Осиё халқларининг ўзига хос ва қизиқарли маданияти билан танишади. 1950 йилда эса у Ўзбекистонга археологик, этнографик экспедиция таркибида келади ва қорақалпоқ халқ амалий санъати намуналари билан қизиқади. Ўша 1950 йилнинг ўзида Қорақалпоғистонга бутунлай кўчиб келиб, ўзини археологик тадқиқотлар ва қорақалпоқлар этнографиясига бағишлайди ва умрининг сўнги – 1984 йилга қадар замонавий санъат асарларини йиғиш билан шуғулланади. Кейинчалик ушбу коллекция Нукусда яратилган бадиий музей учун асос бўлиб хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: