Миллий рассомлик ва дизайн институтига янги проректор тайинланди

Дата: 14:38, 06-04-2015.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида илмий ишлар бўйича янги проректор тайинланди. Ушбу лавозимга доцент Акрам Хошимов лойиқ қўрилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Бадиий академияси сайтида жойлаштирилган маълумотга асосланган ҳолда.

А. Хошимов янги лавозимга ўтганга қадар Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Композиция, Оркестр ижрочилиги, Эстрада санъати” факультети декани бўлиб ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: