Миллий театр Алишер Навоий юбилейига машҳур спектаклни қайта тиклаб намойиш қилади

Дата: 17:28, 22-01-2016.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Ўзбек миллий академик драма театри Алишер Навоийнинг 575 йиллик юбилейига бағишлаб машҳур “Алишер Навоий” спектаклини қайта тиклаб намойиш қилади. Ушбу юбилей 9 февралда ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисида ўзининг Instagramдаги саҳифасида театр актерларидан бири Рихситилла Абдуллаев маълум қилган.

Эслатиб ўтамизки, “Алишер Навоий” спектакли Ўзбекистон Халқ шоири Уйғун ва таниқли драматург И. Султонов асари асосисда саҳналаштирилган бўлиб, миллий саҳнанинг мумтоз асарларидан биридир. Спектакль илк маротаба 1949 йилда ўзбек театри ва миллий театр мактаби асосчиларидан бири режиссёр Маннон Уйғур томонидан саҳналаштирилган. Бу иш учун у ССРИ Давлат мукофоти лауреати унвонига сазовор бўлган эди (1949).

Низомиддин Мир Алишер Навоий – буюк ўзбек шоири, маърифатчиси ва давлат арбоби бўлиб, ўзбек поэтик тилининг асосчиси ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: