Миллий темир йўл компанияси Бухорога қўшимча поездлар жорий қилди

Дата: 10:26, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК байрам кунлари йўловчиларни ташиш учун юқори қулайликларга эга бўлган иккита қўшимча поездни жорий қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Поездлар “Тошкент-Бухоро” маршрути йўловчиларига хизмат кўрсатади. Улар 20 ва 22 март кунлари йўлга чиқиб, Тошкентдан соат 18:44да ва Бухородан ортга қараб 21 ва 23 мартларда соат 17:30да йўлга тушади”, – деб таъкидлашди “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: