Milliy TV телеканали Юлдуз Усмонова ва “Ялла” гуруҳининг клипларини намойиш қила бошлади

Дата: 17:28, 09-12-2016.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Milliy TV телеканали Юлдуз Усмонова ва “Ялла” гуруҳининг клипларини намойиш қила бошлади, деб хабар қилади Uz24.uz. нашри.

7 декабрдан бошлаб каналда Юлдуз Усмонованинг “Sabo bo'lib” клипи ва “Ялла” гуруҳининг “Majnuntol” қўшиғи олиб кўрсатилмоқда. Хонанданинг “Sen bilan qirolichaman” албоми тақдимотидаги концерти намойиш этилди.

Эслатиб ўтамизки, Юлдуз Усмонова 25 йилли фаолиятида ўзбек, турк, уйғур, қозоқ, татар, рус, тожик, форс ва бошқа тилларда 600 ортиқ қўшиқлар куйлаган. “Sen bilan qirolichaman” албоми хонанда учун 60-бўлди.

Фаррух Зокиров бошчилигидаги “Ялла” гуруҳи 40 йилдан зиёд давомида саҳнада. Ўтган вақт давомида “Ялла” 10 атрофида мусиқа альбомлари чиқарди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: