Milliy TVда Ўзбекистондаги илк тунги-шоу бошланди

Дата: 18:36, 13-12-2016.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – 12 декабрда кечқурун Milliy TVда ўзбек телевидениеси тарихидаги илк тунги-шоу – “MTV Show” эфирга узатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу тахлитдаги кўрсатув ўзбек телевидениесида ҳеч қачон бўлмаган. Таниқли хонанда Зиёда кўрсатувнинг премьерасига меҳмон бўлди. Бошловчи Иззат Иброҳимов ва Миршакар Файзуллоев эфирда қувноқ синовлар ва конкурслар уюштирдилар”, - деб таъкидлашди канал матбуот хизматида.

Шоу ниҳоясида Зиёда томошабинларни жонли қўшиқ билан хурсанд қилди.

“MTV Show” душанбадан жумагача ҳар куни соат 21.00да эфирга чиқади. Унда томошабинларни ёрқин суҳбатдошлар билан учрашувлар, кун янгиликлари, бошловчилардан теша тегмаган ҳазиллар ва қочиримлар, шунингдек, жонли мусиқа кутади.

Юқоридаги шаклдаги кўрсатувлар россия телевидениесида кенг тарқалган. “Вечерний Ургант” томошаси бунга мисол бўлиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: