Миллий университетда икки ёлланма абитуриентлар аниқланди

Дата: 17:30, 12-07-2017.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Миллий университетда икки ёлланма абитуриентлар аниқланди, деб ёзади UZ24 нашри.

“Ўзбекистон Миллий университетида биометрик маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) қилиш тизими 11 июлда бошқа абитуриентлар ўрнига хужжат топширишга уринган икки кишини аниқлади”, - деб ёзади нашр.

Ёлланма абитуриентлар Бухоро вилоятида туғилган 19 ёшли Бобур Ҳасанов ва Сурхондарё вилоятида туғилган 24 ёшли Шаҳзодбек Ёқубов бўлиб чиқишди. Улар журналистика ва физика факультетларига хужжат топширмоқчи бўлишди. Қонунбузарлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

“Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Қабул комиссияси матбуот хизмати барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини юқоридаги каби “зиёли снайперлар”нинг тузоғига илиниб қолмасликка чақиради. Шунингдек, юқоридаги янги тизим 1 август куни ЎзМУнинг барча факультетларида тўлиқ ишлаши ҳам маълум қилади”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: