MilliyTV кўрсатувлари 1 декабрдан Ўзбекистоннинг 11-та вилояти ҳудудида узатила бошланди

Дата: 15:52, 01-12-2016.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – MilliyTV кўрсатувлари 1 декабрдан Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси  ҳудудларида бошланди, деб хабар беради канал матбуот хизмати.  

“Milliy TVни улаш учун телевизорнинг автоқидирув тизимидан фойдаланиб каналлар қаторига қўшиш талаб этилади”, - дейилади матбуот релизида.

Таъкидланишича, яқин кунларда Milliy TVни Хоразм, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида яшовчи телетомошабинлар ҳам кўриши мумкин бўлади. Шундай қилиб, декабр ойининг охиригача Milliy TV дастурларини бутун Ўзбекистон бўйлаб кузатиш имконияти мавжуд бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: