Мингдан зиёд бола Ўзбекистон болалар боғчаларига йўлланмасиз қатнамоқда – МТВ
Тошкент. 2 июль. ЎзТАГ – Мингдан зиёд бола Ўзбекистон болалар боғчасига йўлланмасиз қатнамоқда, деб маълум қилди Мактабгача таълим вазирлиги (МТВ), дея хабар берди Ўзбек телеграф агентлиги
"2018 йилда Тошкент ва республика вилоятларида МТВ ички аудит хизмати томонидан мактабгача таълим муассасаларига 1059 нафар бола йўлланмасиз қатнаши аниқланди. 2019 йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 3 ёшга тўлмаган 373 болани ташкил этди", - дея хабар беради МТВ матбуот хизмати хабарида.
МТВ МТМга ноқонуний қатнаш ҳоллари жойларнинг етишмаслиги билан боғлиқлигини тушунади.
"Биз янги МТМларини очиш ва мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш устида фаол иш олиб бормоқдамиз. Ушбу муаммо тўлиқ ҳал этилмагунча, ота-оналардан фарзандларининг хавфсизлигини биринчи ўринга қўйишларини сўраймиз. МТМ маъмурияти ва педагоглари расмийлаштирилмаган тарбияланувчилар учун жавобгар эмаслигини унутманг. Қиш мавсумида МТВ аудиторлари уларни совуқ заллардан ва омборлардан, ҳовлидагишийпончалардан топдилар. Баъзан болаларда иссиқ кийимлар йўқ эди, чунки улар шошмашошарлик билан гуруҳидан олиб чиқилган. Бизнинг тажрибамизда рўйхатга олинмаган тарбияланувчилар қуриб битказилмаган бинода яширинган ҳолатлар ҳам бўлган эди. Сиз болаларнинг рўйхатга олинмай МТМга қатнаши уларни қандай хавф-хатарларга дучор қилишини ва улар қандай стрессни бошидан ўтказиш хавфини тушунасизми", – деди МТВ ички аудит хизмати бошлиғи, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати раҳбари Дилшод Норматов.
Хусусан, Самарқанддаги 58-сонли МТМни текширишда 60 нафар бола МТВ аудиторлари томонидан мактабгача таълим муассасаси яқинидаги қурилаётган бинодан топилган. МТМга ноқонуний қатнаш бошқа тарбияланувчиларнинг шарт-шароитларини ҳам ёмонлаштиради.
"Ошхона ходимлари гуруҳлардаги тарбияланувчиларнинг расмийлаштирилган сонига асосланиб маҳсулотлар олишади. Ҳар бир бола учун белгиланган меъёрларга мувофиқ, маълум миқдорда гўшт, дон, сут ва бошқалар ажратилади. Масалан, 30 та болага ажратилган маҳсулотдан овқат тайёрланиб, 35 болага бўлиб берилади. Оқибатда гуруҳдаги барча болалар ривожланиш учун зарур бўлган озуқа миқдорини олмайдилар. Албатта, озиқ-овқатни ўғирлаш унинг сифатига ҳам таъсир қилади, аммо биласизки, МТВ мактабгача таълим тизимининг нопок ходимлари билан фаол курашмоқда", – дея таъкидлади Д.Норматов.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, расмийлаштирилмаган болалар учун тўлов МТМ мудирига берилади, бу эса мамлакатда коррупцион омилни кучайтиради.
"Рўйхатга олинмаган болалар масаласини ҳал қилиш учун МТВ мактабгача таълим муассасаларида ўринларни кўпайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда. 2019 йилнинг биринчи чораги ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 8 мингта МТМ фаолият юритмоқда, бу эса 2017 йил кўрсаткичидан 53 фоизга кўпдир. Давлат мактабгача таълим муассасалари сони 812 тага, нодавлат ташкилотлар сони эса 2 мингтага ошди (кескин ўсиш 1,2 минг оилавий МТМнинг пайдо бўлишини таъминлади). Қабул қилинган чора-тадбирлар болаларни мактабгача таълимга тортиш фоизини 38,1% га (2017 йилда 27,7% га нисбатан) етказиш имконини берди", - деб якунланади хабар.
Сурат манбаи: mdo.uz