Мини футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати совриндорлари аниқланди
Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ - Мини футбол бўйича Ўзбекистоннинг 18- чемпионати якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Анъанага кўра, чемпионат икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқич давомида 10 жамоа орасида 8та яхшилари танлаб олинди. Иккинчи босқичда жамоалар ютқизган жамоа чиқиб кетиши шарт бўлган тартибда ўйнадилар. Ҳар бир жуфтликда ғолиб уч ўйинда икки ғалабани қўлга киритиши лозим эди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон футзал ассоциацияси матбуот хизматида.
Бу йил финал ўйинида тошкентнинг “Локомотив” ва Қаршининг “Дўстлик-AIN” жамоалари учрашди. Темирйўлчилар ўз рақибларини икки ўйинда осонлик билан енгдилар: 3:1 и 7:1. Бронза медаль Андижоннинг “Турон-С” жамоасига насиб қилди. Ушбу жамоа “Бунёдкор”ни икки ўйинда енгди.
Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси номига “Локомотив” аъзоси Артур Юнусов, энг яхши тўпурар номига ушбу жамоанинг яна бир вакили Андрей Шлем (30 гол) сазовор бўлди.