Мини-футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эронга уч кун ичида иккинчи марта ютқазди

Дата: 13:44, 22-04-2014.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – Тошкентда мини-футбол бўйича Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасида иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Биринчи ўйинда бўлгани каби, Эронлик футболчилар ғалаба қозондилар. Бу сафар учрашув 6:2 ҳисобида якунланди. Ўзбекистонликлар орасида Дилшод Раҳматов ва Умид Холматовлар гол муаллифи бўлдилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Мини-футбол ассоциациясида.
Чоршанба куни Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга учиб кетади ва бу ерда икки ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: