Мини-футбол бўйича Ўзбекистон термаси Осиё чемпионати плей-оффига чиқди

Дата: 16:05, 15-02-2016.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси мини-футбол бўйича Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати доирасида Қирғизистон устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерациясидан хабар беришларича, ҳар икки голни миллий термада Дилшод Раҳматов киритди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон термаси “A” гуруҳида Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони термалари билан ўйнамоқда.

Ўзбекистон термаси чемпионатнинг биринчи кунида саудияликларни 5:2 ҳисобида енгган эди.

Ливан ва Саудия Арабистони термалари ўртасидаги ўйинда 3:3 дуранг ҳисоби қайд этилди.

Иккинчи тур якунлари бўйича Ўзбекистон термаси олти очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, плей-оффга вақтидан илгари чиқди.

Футзал бўйича XIV Осиё чемпионати 10 февралда Тошкентда бошланган эди.

Ғалаба учун тўрт гуруҳда 16 жамоа курашади. Энг кучли беш терма жамоа Колумбиядаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: