Минскда МДҲ мамлакатлари раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади

Дата: 22:41, 07-10-2014.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – 10 октябрда Минскда (Беларусия Республикаси пойтахти) Беларусия президенти Александр Лукашенко раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МДҲ Ижроя кенгаши матбуот хизмати маълумотларига кўра, кун тартибига 17 хужжат киритилган бўлиб, улар гуманитар, ҳавфсизлик ва бошқа соҳаларда давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Нуфузли хужжатлардан бири МДҲ мамлакатлари раҳбарлари Кенгашининг Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан жаҳон ҳамжамиятига мурожаати бўлади.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари Воронеж (Россия) ва Кўлоб (Тожикистон) шаҳарларини “МДҲнинг маданий пойтахтлари” деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қиладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: