Минскда Ўзбекистон элчихонасининг очилиши икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаради – Камилов

Дата: 15:00, 23-01-2018.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Минскда Ўзбекистон Элчихонасининг очилиши икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаради, дея ишонади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ишонч ўзбек ташқи сиёсий муассаси раҳбарининг беларуслик ҳамкасби Владимир Макейга дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан ёзган мактубида мавжуд.

“Шуни мамнуният билан таъкидлаб айтмоқчиманки, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини инобатга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Беларус муносабатлари ўтган чорак аср давомида шерикчилик ва конструктив ҳамкорлик руҳида фаол ривожланиб келди. Ишончим комилки, Минскда Ўзбекистон Элчихонасининг очилиши икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаради ва мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтиришга кучли туртки беради”, - дейилади мактубда.

Аминманки, дейилади шундан сўнг, Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги анъанавий дўстона алоқалар бундан кейин ҳам икки мамлакат халқларининг фаровонлиги йўлида жадал ривожланади ва мустаҳкамланади.

“Ушбу муҳим кунда, рухсатингиз билан Сизга, ҳурматли Владимир Владимирович, ва Сизнинг раҳбарлигингиздаги Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жамоасига соғлик, фаровонлик ва ҳар томонлама муваффақиятлар тилайман”, дея якунланади Камиловнинг мактуби.

Сурат манбаи: https://en.isna.ir/news/96072413590/Iranian-Uzbek-FMs-to-meet-in-Tehran-on-Monday

Янгилик билан ўртоқлашиш: