Минтақа мамлакатлари ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари С5+1 маслаҳат шаклини қўллаб-қувватладилар
Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – 11-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов янги С5+1 маслаҳат шаклини қўллаб-қувватлаган Марказий Осиё ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ашхабод шаҳрида ташкил этилган учрашув БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Минтақавий марказ (МОПДММ) ташаббуси ва БМТ Афғонистонга ёрдам миссияси (БМТАКМ) кўмагида ўтказилди.
Учрашув қатнашчилари томонидан минтақавий сиёсат ва хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
“Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига билан 4-6-декабр кунлари мамлакатимизга Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг расмий ташрифининг самарали якунлари тўғрисида иштирокчиларни хабардор қилди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон анъанавий тарзда Афғонистонга нисбатан ўзаро ҳурмат, тенглик ва манфаатларни инобатга олиш тамойилига асосланган дўстлик сиёсатини олиб боради ва Афғонистон халқи томонидан сайланган ҳукуматни қўллаб-қувватлайди.
“Учрашувда “Марказий Осиё мамлакатлари – Афғонистон” (C5+1) янги консултатив форматини яратиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Ушбу формат минтақавий масалаларнинг бутун мажмуасини муҳокама қилишда ҳамда БМТ кўмагида тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича биргаликда замонавий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун самарали платформа бўлиши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.
Учрашувда БМТ Бош котибининг махсус вакили, МОПДММ раҳбари Наталя Герман ҳам иштирок этди.
Сурат манбаи: http://engsuccess.ru/peregovory-na-anliyskom-2/


