“Минтақавий мулоқот” Ўзбекистонга ижтимоий ҳамкорлик соҳасида ёрдам беради

Дата: 16:31, 20-05-2016.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – 24 майда Тошкентда “Минтақавий мулоқот” Халқаро нодавлат ташкилоти (ХНТ) ва қатор ҳамкорлар кўмагида фуқаролик жамияти институтлари ва давлат тармоғи орасидаги ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш йўлларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ХНТ форумда Германия ТИВ молиявий кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида қатнашмоқда. Бунга доир тегишли шартнома 18 майда ГФР Тошкентдаги элчихонасида бўлиб ўтди.

“Бу бизнинг Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва мамлакатдаги фуқаролик жамияти институтлари томонидан илгари сурилган лойиҳаларга кўмагимиздир. Ушбу лойиҳа ГФР элчихонаси молиявий кўмагида Ўзбекистонда 2015 йил ёздан 2016 йил мартгача амалга оширган лойиҳанинг давомидир”, - деб таъкидлади “Минтақавий мулоқот” Халқаро нодавлат ташкилоти  (Словения) раҳбари Мьюша Север.

Хусусан, лойиҳанинг биринчи қисми доирасида 10 атрофида семинар-тренинглар ўтказилди. Уларда Ўзбекистоннинг турли жойларидан бўлган фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этдилар. Тадбир якунлари бўйича конференция ўтказилиб, унда 10 халқаро эксперт қатнашди.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: