“Миржалол Қосимов миллий терма бош тренери лавозимини сақлаб қолади” – Асқар Толибжонов

Дата: 08:57, 30-01-2015.

Таошкент. 30 январ. ЎзТАГ – “Миржалол Қосимов миллий терма бош тренери лавозимини сақлаб қолади”, деди республика Терма жамоалари маркази директори Асқар Толибжонов терма жамоанинг 2015 йилги Осиё Кубогидаги чиқиши якунлари ва 2015 йил режаларига бағишланган матбуот анжуманида, дея хабар беради Ўзбек телегаф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерацияси (ЎФФ) маълумотларига кўра, матбуот анжумани 29 январ куни ЎФФ мажлислар залида бўлиб ўтган. Унда шунингдек, республика терма жамоаси бош тренери Миржалол Қосимов ҳам қатнашди.

“Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлашда давом этади ва терма жамоани ЖЧ-2018 саралаш баҳсларига тайёрлайди. Мураббийлар штабида эса қандайдир ўзгаришлар бўлиши мумкин”, - деди Толибжонов.

Эслатиб ўтамизки, Австралияда бўлиб ўтаётган қитъа биринчилиги 31январгача давом этади. Ўзбекистон термаси унда чоракфиналга қадар борди ва Жанубий Кореяга 2:0 ютқазиб, мусобақани тарк этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: