Мирзиеев бўлса-бўлмаса пахта экавериш, уни арзон нархда хомашё сифатида сотишни “иқтисодиётни тушунмаслик” деб атади

Дата: 10:38, 16-04-2018.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига қилган ташрифи доирасида бўлса-бўлмаса пахта экавериш, уни арзон нархда хомашё сифатида сотишни “иқтисодиётни тушунмасликдир”, деб атади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бўлса-бўлмаса пахта экавериш, уни арзон нархда хомашё сифатида сотиш – иқтисодиётни тушунмаслик. Энди пахтани фақат рентабеллиги бор жойларда экамиз. Худо хоҳласа, икки-уч йилдан кейин бир кило пахтамизни ҳам четга сотмаймиз. Замонавий корхоналар ташкил этиб, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли тайёр маҳсулот қилиб сотамиз” – деб иқтибос келтиради Шавкат Мирзиёевдан унинг матбуот хизмати.

Сирдарё вилоятида ҳам 20 минг гектар пахта майдони қисқартирилиши, бу ерда анор, узум, нўхат, рапс, соя, аччиқ қалампир каби харидоргир мева-сабзавотлар экилиши қайд этилди.

Сурат манбаи: https://www.nourluxury.com/blogs/news/egyptian-cotton-best-in-world

Янгилик билан ўртоқлашиш: