Мирзиеёв Туркия мудофаа вазири билан музокаралар ўтказди

Дата: 08:37, 27-07-2017.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июл куни Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Суҳбат чоғида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама этилди. Ўзбекистон ва Туркия Мудофаа вазирликлари ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатиш, жумладан, ҳарбий таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш бу борадаги муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланди”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Туркия миллий мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик билдирди ва Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг эзгу тилакларини етказди. 

Шунингдек, Нуреттин Жаникли Ўзбекистонда Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди ва Туркия томони давлатларимиз ўртасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: