Мирзиёев 2018 йилда ҳарбийларнинг оила аъзолари учун 100 кўпқаватли уйлар қуришни талаб қилди

Дата: 12:56, 12-01-2018.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда ҳарбийларнинг оила аъзолари учун 100 кўпқаватли уйлар қуришни талаб қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ушбу талаб унинг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқида жаранглади.

“Ҳозирги кунга қадар мамлакатимиз ҳудудларида 28 та ана шундай уй-жой фойдаланишга топширилди, 522 нафар ҳарбий хизматчининг оиласи замонавий, шинам квартиралар билан таъминланди. Яқин икки ой ичида яна 720 нафар ҳарбий хизматчининг оиласи янги уйларга кўчиб ўтади. Бу ишлар доимий асосда давом эттирилиб, ҳар йили 1500 нафар Ватан ҳимоячисининг оиласи уй-жой билан таъминланади”, - деб иқтибос келтиради Мирзиёевдан унинг матбуот хизмати.

 Афсуски, бу масалада ҳам барча раҳбарлар берилган топшириқнинг маъно-моҳияти ва аҳамиятини тўлиқ тушуниб етмаяпти, деб таъкидлади у.

“2018 йил учун режалаштирилган уйларни қуриш бўйича ишлар бугуноқ бошланиши керак. Нега деганда, жорий йилда ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун юртимизнинг барча ҳудудларида 100 та кўп қаватли уй қуриш белгиланган. Бу борада қандайдир баҳона ёки сабабларни рўкач қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, бу масала бўйича талаб қаттиқ бўлади”, - деб хулоса қилди Ўзбекистон Президенти.

Сурат манбаи: https://nuz.uz/ekonomika-i-finansy/10929-v-tashkente-arenda-nedvizhimosti-snizilas-v-yanvare-na-12-.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: