Мирзиёев 2019 йилда қишлоқ жойларда аҳоли турмушини яхшилаш бўйича қатор чораларни тасдиқлади

Дата: 16:33, 21-02-2019.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида​”ги қарори имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳужжатга мувофиқ, ҳар бир туманда 3 тадан қишлоқ (маҳалла)да аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш, мазкур қишлоқ (маҳалла)ларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратиш кўзда тутилмоқда.

2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида мамлакатимизнинг 159 та туманида 1,6 млн нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 478 та қишлоқда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг асосий кўрсаткичларини,

амалга ошириладиган чора-тадбирлар учун сарфланиши режалаштирилган 4,8 триллион сўм миқдоридаги харажатларнинг молиялаштириш манбаларини, умумий узунлиги 5476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни таъмирлаш ва реконструкция қилиш чора-тадбирларини, 1,3 трлн сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қишлоқларни ободонлаштириш чора-тадбирларини, 36 мингдан ортиқ ҳамда умумий узунлиги 2458 километр бўлган тунги кўча ёритиш ҳамда 21 та алоқа тизимини яхшилаш чора-тадбирларни, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, хусусан 556 та автобекат қуриш ҳамда умумий қиймати 46,3 млрд сўмлик 189 та замонавий автобуслар харид қилиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, ҳужжат билан ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 2219 километр янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншоотини қуриш, 729 километр тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотларини реконструкция қилиш, 361 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан электр ва газ таъминоти тизимини яхшилаш, 214,2 мингта якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш, 1182 та кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш чора-тадбирлари 10-иловага ҳамда 378 та кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудларини ободонлаштириш, 280 та мактабгача таълим, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, қарога мувофиқ, жами 2532 та бозор инфратузилмаси объектларини қуриш ва таъмирлаш, ирригация-мелиорация соҳасида, жумладан, 296 километр ирригация ва 1538 километр мелиорация объектларини қуриш ва таъмирлаш, 584 километр ирригация объектларини тозалаш режалаштирилган.

Сурат манбаи: kun.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: