Мирзиёев 9 май байрамида фахрийларга 2 млн сўмдан бериш ҳақида топшириқ берди

Дата: 14:58, 05-04-2017.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчи ва ногиронлари бир марталик пул мукофоти оладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчи ва ногиронларига 2 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди. Тўловлар билан боғлиқ харажатлар мамлакат бюджети ҳисобидан қопланади”, - деб таъкидланади хужжатда.

Ушбу қарор 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги нишонланиши муносабати билан, шунингдек, уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида қабул қилинди, деб таъкидланади хужжат матнида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: