Мирзиёев аҳоли билан алоқалар масаласига эътибор қаратди
Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга (парламентга) мурожаатномасида аҳоли билан алоқалар масаласига эътибор қаратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Барчамиз бир ҳақиқатни унутмаслигимиз керак: қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт. Ҳар бир қонун лойиҳаси юзасидан фикр ва таклифларни қуйидан – фуқаролардан, жойлардаги халқ депутатлари Кенгашларидан олиш тартибини кенг жорий этиш зарур. Қонунларни қабул қилиш жараёнида уларни аҳоли ўртасида ҳар томонлама муҳокама қилиш тизимидан самарали фойдаланишимиз керак”, - деди давлат раҳбари.
Мирзиёевнинг фикрига кўра, фуқаролар давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикрларини билдиришлари учун Интернет тармоғида “Менинг фикрим” деб номланган махсус веб-саҳифа ташкил этиш мақсадга мувофиқ. “Хусусан, демократиянинг илғор механизми сифатида жамоа бўлиб электрон мурожаат киритиш тартибини татбиқ қилиш зарур”, - деб таъкидлади Ўзбекистон президенти.
Яъни бир гуруҳ фуқаролар томонидан илгари сурилган ташаббусларни Олий Мажлис ёки халқ депутатлари Кенгашлари кўриб чиқиши мажбурий экани қонунда белгилаб қўйилиши лозим.
Сурат манбаи: https://zpravy.idnes.cz/foto.aspx?r=zpr_archiv&foto1=LJAe7d90_crowd2.jpg