Мирзиёев АҚШ Давлат департаментига ташриф буюрди
Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Куни-кеча, 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига ташриф буюрди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат маҳкамалари алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади бунга доир хабарда.
Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/world/20180517/8239878/gossekretarem-ssha-pompeo.html