Мирзиёев Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига таъзия билдирди

Дата: 12:51, 05-06-2017.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани муносабати билан таъзия билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Афғонистон пойтахи Қобул шаҳридаги дафн маросими чоғида содир этилган бир нечта портлашлар оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Жаноби олийлари, ушбу қайғули онларда Сизга, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз. Жароҳат олганларнинг тез муддатларда соғайиб кетишини тилаймиз”, - деб такидланади давлат раҳбарининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 3 июнда юқори даражадаги афғон сиёсатчилари қатнашган дафн маросими чоғида учта портлаш содир этилган эди. Расмий маълумотларга кўра, етти киши қурбон бўлган. Ҳодисани кишилар орасида бўлган ҳудкушлар содир этгани гумон қилинмоқда. Ҳозирча ҳеч ким воқеа усун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ. “Толибон” террористик ҳаракати ишга алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: