Мирзиёев Афғонистон президентига ҳамдардлик исҳор этди

Дата: 12:03, 26-07-2017.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Кобул шаҳрида юз берган мудҳиш террорчилик хуружи оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Давлатимиз раҳбари мактубда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишинни сўради”, - деб таъкидлашди президентнинг матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, душанба куни Қобул шаҳрида автомобилда портлаш содир этилди. Портлаш ҳудкуш томонидан амалга оширилди. Ҳодиса учун жавобгарликни “Толибон” радикал ҳаракати ўз зиммасига олди.

Терактда камида 35 кишинг ҳалок бўлгани айтилмоқда, қирқдан ортиқ киши жароҳат олган. Барча қурбонлар тинч аҳолига мансублиги ҳам маълум қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: