Мирзиёев Ашхабодда Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

Дата: 14:41, 18-09-2017.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхабодда Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“17 сентябрда Ашхабодда Шавкат Мирзиёев Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида 60 дан ортиқ мамлакатдан спортчилар иштирок этмоқда. Ўзбекистон делегацияси таркибида 189 спортчи бор.

Дастурга 21 спорт тури киритилган. Биринчиликда енгил атлетика, пауэрлифтинг, баскетбол, футзал, теннис, трекда велопойгалар, 50-метрли бассейнда сузиш, конкур, спорт рақслари, боулинг, бильярд, шахмат, тай бокси, тхэквондо (WTF), кикбоксинг, самбо, жиу-житсу, кураш, белбоғли куриш, юнон-рум ва эркин кураш, туркман миллий кураши бўйича баҳслар бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: