Мирзиёев Ашхободда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида иштирок этади

Дата: 10:40, 09-10-2019.

Тошкент. 9 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободда (Туркманистон) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида иштирок этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ш.Мирзиёев 10-11 октябрь кунлари Ашхободда МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади", - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Йиғилишда ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Таъкидланганидек, саммит якунлари бўйича бир қатор, жумладан, 2020 йилда МДҲга раисликни Ўзбекистонга ўтказиш тўғрисидаги қарор, стратегик иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги декларация, МДҲ давлат раҳбарларининг 1941-1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушида совет халқининг ғалабасининг 75 йиллиги муносабати билан ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари ва жаҳон жамоатчилигига мурожаати, 2020-2022 йилларда терроризм ва экстремизмнинг бошқа зўравон намоёнларига қарши курашиш дастури ҳужжатларини қабул қилиш режалаштирилган.

Саммитда иштирок этиш доирасида президент қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Сурат манбаи: mir24.tv

Янгилик билан ўртоқлашиш: