Мирзиёев қатъий сиёсий иродага эга – Ким Донг Ён

Дата: 13:46, 15-02-2018.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири Ким Донг Ён Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев қатъий сиёсий иродага эга деб ҳисоблайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Эслатиб ўтамизки олдинроқ Ш.Мирзиёев Ўзбекистонга ишчи ташрифи билан келган Ким Донг Ён билан учрашган эди. Шундан сўнг кореялик меҳмон ОАВ вакиллари билан ташриф ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик нафақат манфаатдорлик, балки ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган”, - деб келтиради вазирлик Ким Донг Ённинг сўзларини.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатга келишдан мақсад – “икки томонлама муносабатларни амалий мазмун билан бойитишдир”.

Учрашувда Ўзбекистон раҳбарининг Корея Республикасига ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболлари муҳокама қилинди.

“Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатларимиз ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиш ҳамда жанубий кореялик ишбилармонлар учун янада қулай шароитлар яратиш имконини берадиган қатор амалий таклифларни билдирди”, - деб иқтибос келтиради вазирлик Ким Донг Ённинг сўзларидан.

“Жанубий кореяликлар Ўзбекистонда мамлакатни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш сифати ва фаровонлигини ошириш мақсадида, давлатнинг халқ манфаатларини таъминлаши йўлида олиб борилаётган ислоҳотлардан яхши хабардор. Шавкат Мирзиёев бу мақсадларга эришиш учун қатъият ва кучли сиёсий иродага эга”, дейиди шундан кейин.

“Президент Шавкат Мирзиёев ҳар куни, ҳар дақиқа эл-юрти фаровонлигини ўйлайди. Унинг раҳбарлик қобилияти ва аниқ мақсадга интилувчанлиги атрофдагиларга ҳам руҳ, куч-ғайрат бағишлайди. Мен унинг тимсолида буюк раҳбар ва оддий инсонни кўраман. Ўзбекистон халқининг Президентга чуқур ҳурмати ва ишончи айнан шу фазилат – йирик сиёсатчи бўлиш билан бирга оддий ва самимий инсон бўлиб қолгани туфайли, деб ўйлайман”.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-36158.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: