Мирзиёев август ойида Беларусга ташриф буюришни режалаштирмоқда
Тошкент. 19 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев август ойида Беларусга ташриф буюришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
18 июнь куни Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисида шулар ҳақида сўз юритилди.
"2019 йил август ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи режалаштирилган", - дейилади Беларус Республикаси Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабарида.
Аввал хабар қилинганидек, Беларусь Ўзбекистонга техника ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан 2018 йил 12-14 сентабрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказди. Ташриф доирасида $259,2 млнлик 94 та икки томонлама савдо шартномаси ва $54 млндан ортиқ 19 та инвестиция ҳужжатлари имзоланди.
Сурат манбаи: news.ru