Мирзиёев БААга расмий ташрифини якунлади

Дата: 10:11, 29-03-2019.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)га қилган расмий ташрифини якунлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф чоғида Ш.Мирзиёев Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси, Бирлашган Араб Амирликлари қуролли кучлари бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоед Ол Наҳаён билан учрашди. Музокаралар Бирлашган Араб Амирликлари вазири, Дубай вице-президент, бош вазир амир шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум ва бошқа расмийлар билан музокаралар олиб борди.

Таъкидланадики, суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, ўзаро манфаатли икки томонлама ҳужжатлар ҳамда $10 млрддан зиёд сармоявий битимлар имзоланди.

“Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлади ва Тошкентга қайтиб келди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: