Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади

Дата: 12:29, 14-01-2019.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Орден ва медаллар билан мукофотлаш президентнинг “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, улар мамлакатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш ишларига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун мукофотланмоқда.

Жами 79 киши мукофотланди.

Сурат манбаи: http://xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: