Мирзиёев чет эл клиникаларида фаолият юритаётган 50дан ортиқ ватандошларимиз юртига қайтарилганини айтиб ўтди

Дата: 14:22, 19-10-2017.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев чет эл клиникаларида фаолият юритаётган 50дан ортиқ ватандошларимиз юртига қайтарилганини айтиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида 18 октябрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлар таҳлилига бағишланган йиғилишда сўз кетди.

“Республика ихтисослаштирилган марказларининг вилоятларда филиаллари ташкил этилмоқда. Чет эл клиникаларида фаолият юритаётган 50 дан ортиқ ватандошимиз юртимизга қайтарилди”, - дейилади Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабарида.

Давлат раҳбарининг қарори билан тиббиёт соҳасида бакалавриат таълим йўналишларида ўқиш муддати 7 йилдан 6 йил ва “Тиббий профилактика” йўналишида 6 йилдан 5 йил этиб белгиланди, дейилади шундан кейин. “Бу мамлакатимиз тиббий таълим тизимини жаҳон стандартларига мослаштириш, жойларда кадрлар таъминоти яхшиланиши ва давлат бюджети маблағлари мақсадли сарфланишига хизмат қилмоқда”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: